Annotatsiya
Боланинг шахсий ривожланишида меъёр ҳиссининг шаклланиши муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳиссият орқали бола ижтимоий ҳаёт қоидаларини ўзлаштиради, ҳадсизлик ва номеъёрий хатти-ҳаракатлардан воз кечишни ўрганади, маънавий-ахлоқий тафаккурнинг асослари вужудга келади. Айниқса, мактабгача ёш — боланинг умумий ривожланишида ҳал қилувчи босқич сифатида, унинг руҳий олами, эмпатик қобилиятлари, ижтимоий муносабатларни идрок этиш механизмлари шаклланадиган даврдир.