Annotatsiya
Долзарблиги. Болаларда сурункали риносинусит (СРС) юқори нафас йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайдиган патологик ҳолатлардан биридир. У нафақат нафас олиш функциясини бузади, балки боланинг умумий ривожланиши, когнитив қобилияти, уйқу сифати ва ўқиш самарадорлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Охирги йилларда СРСнинг кечиши болаларда анатомик, иммунологик ва аллергик омиллар таъсирида ўзига хос хусусиятларга эга экани таъкидланмоқда. Мазкур тадқиқот болаларда СРСнинг клиник-инструментал хусусиятларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.