ЎСМИРЛАРДА АССЕРТТИВ ХУЛҚ-АТВОР ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
Mualliflar
Исмойилов Аброр Ўктамжон ўғли, Абдумаджидова Дилдора Раҳматуллаевна
Annotatsiya
Ушбу мақолада ўсмирларда ассерттив хулқ-атвор шаклланишининг психологик омиллари таҳлил қилинган. Ассерттивлик шахснинг ўз фикри, эҳтиёж ва ҳис-туйғуларини эркин ифода этиши, шу билан бирга бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиши билан тавсифланади. Тадқиқотда ассерттив хулқ-атворнинг шаклланишига таъсир этувчи асосий психологик омиллар, жумладан, ўзини баҳолаш даражаси, эмоционал интеллект, коммуникатив қобилиятлар, ўзига бўлган ишонч ва мотивацион хусусиятлар кўриб чиқилган. Шунингдек, оила муҳити, таълим муассасаси ва тенгдошлар гуруҳининг ўсмирларда ассерттивликни ривожлантиришдаги ўрни ёритилган. Мақолада ассерттив хулқ-атворнинг ўсмирларнинг ижтимоий мослашуви, шахсий ривожланиши ва конструктив мулоқот ўрнатишидаги аҳамияти илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Тадқиқот натижалари ўсмирларда ассерттивлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган психологик-педагогик тадбирларни такомиллаштириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Kalit soʻzlar:
ассерттивлик, ассерттив хулқ-атвор, ўсмирлик даври, психологик омиллар, эмоционал интеллект, коммуникатив қобилиятлар, ўзини баҳолаш, ижтимоий мослашув, шахс ривожланиши, психологик тарбия.