САМАРКАНД ВИОЯТИ ШАРОИТИДА ТАКРОРИЙ ЭКИЛГАН МАККАЖЎХОРИ ДУРАГАЙЛАРИ СИЛОС МАССА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТУП ҚАЛИНЛИКЛАРИ ТАЪСИРИ
Mualliflar
Косимова Шахноза
Annotatsiya
Ушбу мақолада Самарқанд вилоятининг ўтлоқи тупроқлар шароитида маккажўхорининг ўртапишар `Ўзбекистон 601 ЕСВ` ва тезпишар `Қорасув 350АМВ` дурагайларининг экиш меъёри ва туп қалинлигига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигини ўрганиш натижалари баён этилган. Тадқиқот натижалари экиш меъёрларининг ошиб бориши билан силос масса ҳосилдорлигининг ошиб бориши ва экиш меъёри (st) 55 минг уруг/га бўлганда Ўзбекистон 601 ЕСВ` ўртапишар дурагайида силос масса ҳосилдорлиги 31.9 тоннани, экиш меъёри 105 минг уруғ/га бўлганда 47.1тоннани, такрорий экилган Қорасув 350 АМВ тезпишар дурагайида мувофиқ ҳолда 24.5; 39.2 т/га силос масса ҳосили олинган. Бир гектардан озуқа бирлигининг чиқими ва ҳазмланадиган протеин миқдори бўйича маълумотлар ҳам баён қилинган.
Kalit soʻzlar:
“Ўзбекистон 601 ЕСВ”, “Қорасув 350АМВ”, маккажўхори, дурагай, дон, силос, ҳосилдорлик, тупроқ, тезпишар, ўтлоқи, тупроқ, озуқа бирлиги, ҳазмланадиган протеин.