`Turk dunyosi amaliy bezak san`ati: tarix zamonaviylik va kelajak istiqbollari` mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАРИХИ МУЗЕЙИДА - ЭЛБЕК ИЖОДИЙ МЕЪРОСИНИ ЁРИТИЛИШИ

Mualliflar

Баҳтиёр Алланазарович Муродов


Annotatsiya
ХХ аср бошларидаги ўзбек адабиёти ва миллий маърифатпарварлик ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшган шоир, ёзувчи, педогог, таржимон ва маърифатпарвар Машриқ Юнусов — Элбекнинг ҳаёти ва ижодий мероси, унинг миллий адабиёт тарихида тутган ўрни ҳамда Олий таълим тарихи музейи экспозициясида шоир ижодига оид материалларнинг намоён этилиши масалалари ёритилади. Элбекнинг адабий-маърифий фаолияти, асарларида илгари сурилган миллий ўзлик, илм-маърифат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларининг аҳамияти таҳлил қилинади. Шунингдек, музей экспозициясининг ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида фикр юритилади.
Kalit soʻzlar:
Машриқ Юнусов, Элбек, ўзбек адабиёти, жадид адабиёти, миллий уйғониш, маърифатпарварлик, ижодий мерос, музей экспозицияси, маънавий мерос, Олий таълим тарихи музейи.