«ҚОНАҚТАР» КЎРГАЗМАСИ: ХУСУСИЙ КОЛЛЕКЦИЯДАН МИНТАҚАВИЙ САНЪАТ ДИСКУРСИГА (АЛМАТИ САНЪАТ МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИ МИСОЛИДА)
Mualliflar
Камола Нишанова, Шохсанам Шукуралиева
Annotatsiya
Мақолада 2025 йилда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида очилган Almaty Museum of Arts (ALMA) - Марказий Осиёдаги замонавий ва модерн санъатга ихтисослашган биринчи хусусий музейнинг ташкил топиши, коллекция сиёсати ва илк фаолият йили таҳлил қилинади. Асосий эътибор музейнинг очилиш кўргазмаси `Қонақтар` (Меҳмонлар) лойиҳасига қаратилган. Кўргазма меҳмондўстлик анъанаси ва миграция тарихини Қозоғистон санъати орқали талқин қилиб, хусусий коллекцияни миллий-тарихий хотира билан боғлаш тажрибасини намойиш этди.
Kalit soʻzlar:
Almaty Museum of Arts, «Қонақтар», хусусий музей, замонавий санъат, Қозоғистон модернизми, «олтмишинчилар», кураторлик стратегияси, меҳмондўстлик, миграция, Марказий Осиё.