ЮҚОРИ ҲАРОРАТГА ЧИДАМЛИ МАХСУС КИЙИМ ПАКЕТИНИНГ ИССИҚЛИКДАН ҲИМОЯЛАШ ХУСУСИЯТИНИ ЭКСПЕРТ БАҲОЛАШ
Mualliflar
Ходжаева Камола Турдиевна, Расулова Мастура Кабиловна
Annotatsiya
Мақолада юқори ҳароратга чидамли махсус кийим пакетида иссиқликдан ҳимоялашнинг таъсир даражасини ўрганиш эксперт баҳолаш усулидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Эксперт сифатида мутахассислик кафедра профессор-ўқитувчилари, ишлаб чиқариш корхоналарининг мутахассислари ва ёнғин хавфсизлиги ходимларидан иборат ўн нафар иштирокчилар қатнашдилар. Экспертлар гуруҳи томонидан тавсия этилаётган юқори ҳароратга чидамли махсус кийим пакетини қўллаш жараёнига таъсир этувчи омиллар, яъни бахя йириклиги; пакет юза зичлиги; пакет қалинлиги; пакетдаги бахяқаторлар орасидаги масофа; оловбардошлилик; иссиқлик ўтказувчанлик; қўлланадиган материаллар тури; материаллар толавий таркибининг мухимлик даражаси аниқланди. Эксперт мутахассисларининг фикрига кўра, тавсия этилаётган юқори ҳароратга чидамли махсус кийим пакетини қўллаш жараёнига таъсир этувчи омилларнинг энг муҳим кўрсаткичлари: пакет юза зичлиги; пакетдаги бахяқаторлар орасидаги масофа; пакет қалинлиги кўрсаткичлари ҳисобланади.
Kalit soʻzlar:
Махсус кийим, ўт ўчирувчи, юқори ҳарорат, ёнғин, махсус кийим пакети, бахя йириклиги, пакет юза зичлиги, пакет қалинлиги, пакетдаги бахяқаторлар орасидаги масофа, оловбардошлилик, иссиқлик ўтказувчанлик, қўлланадиган материаллар тури, материалларнинг толавий таркиби.